22:23 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб халқаро қўнғироқлар нархи кескин кўтарилади

17.01.2018 10:49 msk

Фарғона

"Ўзбектелеком" стационар алоқасининг рекламаси. Компания матбуот хизмати фотоси
“Ўзбектелеком” телефон тармоқлари фойдаланувчиларини 2018 йил 1 февралдан бошлаб тарифлар ўсиши тўғрисида хабардор қилди. Маҳаллий алоқа учун абонентлик тўловлари ўртача 30 фоизга, хорижий мамлакатларга қўнғироқлар 70 фоизга ўсади, дейилади акционерлик компанияси сайтида.

Марказий Осиё мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон) билан бир дақиқа сўзлашув нархи 500 сўмдан 850 сўмгача ($0,10, кўтарилади, Россия, Украина ва Беларусга – 550 сўмдан 935 сўмгача ($0,11) ошади. Бу рақамлар “Ўзбектелеком АК” сайтида жойлаштирилган прайс-листда кўрсатилган.

Алоқа оператори анънага мувофиқ тарифлар кўтарилишини иқтисодий сабаблар билан изоҳламоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги