14:55 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда 200 ва 500 сўмлик тангалар муомалага киритилади

17.01.2018 10:48 msk

Фарғона

Ўзбек сўмлари пачкалари. Asiaterra.info сайти фотоси
Ўзбекистон Марказий банк 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларни муомалага киритмоқчи, дея ёзади МБ матбуот хизмати. Ўз-ўзидан мазкур номиналдаги купюралар муомаладан чиқариб ташланади. Тангалар кўриниши қанақа бўлиш ҳақида маълумот берилмаган.

МБ қайд этишича, миллий валютадаги пул массаси 2017 йил иккинчи ярмида 4.7%га қисқарган, бу пул массаси ўсиш суратини 9% даражасида сақлаб қолиш имкониятини берган.

Эслатиб ўтамиз, 22 августда 50 минг сўмлик купюралар муомалага киритилди. Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган. Ўшанда МБ купюраларнинг муомалага киритилиши инфляция билан боғлиқ эмас, балки ойлик иш ҳақи ўсиши билан изоҳланади, деб қайд этганди.

2017 йил мартда муомалага 10000 сўмлик банкнота киритилди, бунгача энг йирик купюра 5000 сўмлик эди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили республикада инфляция даражаси 14,4% ни ташкил этган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги