22:28 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда қизларга бачадон бўйинчаси саратонига қарши эмлашга қарор қилдилар

17.01.2018 09:22 msk

Фарғона

2018 йил май ойига келиб Ўзбекистон Миллий иммунизация тақвимига Инсон папилломаси вирусига (ИПВ) қарши эмлаш киритилади, ушбу вируснинг алоҳида штаммлари бачадон бўйинчаси саратонини келтириб чиқади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситханова “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари” брифингида маълум қилди, дея хабар беради “Новости Узбекистана”.

“Халқаро маълумотларга кўра, бачадон бўйинчаси саратони билан касалланиш даражаси етарли даражада юқори ва ушбу вакцинация ёрдамида аёлларимизнинг соғлиғини яхшилашга умид қиламиз”, - деди Боситханова.

Эмлаш 9-12 ёшли ўспирин қизлар ўртасида ўтказилади. Вакцина мушак орасига киритилади.

Давлат дастури лойиҳасига кўра иммунизация тақвимга икки янги эмлашни - ИПВ дан полиомелитга қарши такомиллаштирилган эмловни киритиш учун 5 миллион АҚШ доллари ажратилган.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ИПВга қарши оммавий вакцинацияга бир неча йилдан бери тайёргарлик кўриб келади. Бу ишни 2016 йилда амалга оширишлари керак эди. Вазирлик матбуот хизмати таъкидлашича, Ўзбекистон ўсмир қизларни эмлашни дунёда биринчилардан бажармоқда. Ўзбекистон репродуктив саломатлик маркази маълумотига кўра, 36 та мамлакат мазкур эмловни ўзларининг миллий тақвимига киритган.

Марказ таъкидлашича, бу мақсадда фойдаланадиган препаратлар “кўпсонли, ИШОНЧЛИ, кўпмарказли тадқиқотлардан ўтган бўлиб, ИПВга қарши вакциналар мутлақо хавфсиз ва юқори даражада самаралидир”.

Аёллар ўртасида бачадон бўйинчаси саратони онкологик касалликлар орасида тарқалганлик бўйича кўкрак бези саратонидан кейин иккинчи ўринда туради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги