10:20 msk, 13 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда нақд валютани алмаштирувчи биринчи банкомат пайдо бўлди

17.01.2018 00:38 msk

Фарғона

Валютани алмаштирувчи банкомат. Gazeta.uz сайти фотоси
Тошкентда 15 январь куни нақд долларнинг амалдаги курси бўйича сўмга алмаштириб берувчи банкомат ишга тушди. Энди валюта айрибошлаш операцияларини банкга бормай амалга оширса бўлади, дея хабар беради Uznews.Uz.

Банкомат Яшнобод тумани Махтумқули кўча, 2 манзилида жойлашган Asia Alliance Bank банкининг операция бошқармасида жойлашган бўлиб, куну тун ишлайди.

Валюта айрибошлашда чекловлар йўқ, тез кунлар ичида банкомат амалдаги курс бўйича евро ва рублларни ҳам алмаштириб беради.

Банкомат Ягона халқаро процессинг маркази (GlobUz) Asia Alliance Bank АТБ билан ҳамкорликда ишга туширилди.

Ўзбекистон Марказий банки бугунга белгилаб берган курс бўйича 1 АҚШ доллари 8146,38 сўмга тенг.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги