21:48 msk, 17 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаевга яқинлари билан учрашишга рухсат берди

13.01.2018 15:57 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев, Фергана
Бобомурод Абдуллаев

Сурат Икрамовнинг айтишича, 9 январь куни ўзини таништирмаган МХХ ходими катта терговчи Нодир Тўрақулов номидан Бобомуроднинг онаси Гавҳаржон Мадаминовани, унинг хотини Катя Балхиьаевани ва болалари – 15 ёшли ўғли Алихон ва 11 ёшли қизи Фаридани Абдуллаев билан учрашувга таклиф қилди.

Учрашув 10 январь куни соат 16.30 да бўлиб ўтди. Ўзини таништирмаган МХХ ходими учрашувни бевосита кузатиб турди. Биринчи бўлиб учрашувга 10 дақиқага Бобомуроднинг онасини, ундан кейин хотинини ва болаларини киритдилар. Учрашув 25 дақиқа давом этди.

Маҳбуснинг қариндошлари айтиб беришича, ўзини таништирмаган МХХ ходими Абдуллаевга нисбатан айблов хулосаси ҳозирча тасдиқлаш учун прокурорга оширилмаганини айтган. Суд қачон ва қаерда бўлиб ўтади деган саволга МХХ ходими билмайман деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаевни интернетда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида “нохолис, иғвогарлик материалларини” тарқатишда, Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбариятини ағдарилишини қўллашга тайёр бўлган одамларни ёллашда, “Ўрим” (“Жатва”) дея аталувчи инқилоб кўтариш ва мамлакат конституциявий тузумини ағдаришга қаратилган дастурни ишлаб чиқаришда айбладилар. Бу ҳақда судья Э. Шамсутдинова имзолаган эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш тўғрисидаги ажримда айтилган.

Бобомуроднинг ҳамкасблари ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар Б.Абдуллаевнинг ишини сохталаштирилган деб ҳисобламоқда ҳамда суд нохолис бўлиши мумкинлигидан ташвишланишмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги