10:03 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Жанубий Кореялик жарроҳ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди

11.01.2018 18:59 msk

Фарғона

Юн Тэк Рим. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти фотоси
Жанубий Кореялик олим ва амалиётчи жарроҳ Юн Тэк Рим Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга маслаҳатчи этиб тайинланди, дея маълум қилади республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Юн Тэк Рим ўз ватанида Жанубий Корея касалхоналари ассоциацияси раисининг муовини ва Кванжу шаҳридаги Чоннам Миллий университетининг профессори лавозимларини эгаллаган.

Республика соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозими Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга ташрифи чоғида таъсис этилган. Ўшанда бу лавозимга Юн Тэк Рим муносиб кўрилганди.

Профессор саккиз мингдан зиёд мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказган, АҚШ Ортопед-жарроҳлари академиясида ҳамда Бутунжаҳон ортопед-жарроҳлар ва травматологлар уюшмасида илмий-тадқиқот ишлари олиб боради. Олим Япониядаги Гурум шаҳрида ва АҚШнинг Жон Ҳопкинс мактабида малакасини оширган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги