08:52 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон эркин ҳаракатланиш рейтингида ўз позицияларини яхшилади

11.01.2018 15:17 msk

Фарғона

Ўзбекистонликлар визасиз ёки соддалаштирилган тартибда 54 та мамлакатга бора оладилар. Бу эса республиканинг Henley&Partners консалтинг агентлиги ва Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) томонидан биргаликда ҳар йили тузиладиган Паспортлар индексида 81-ўринни эгаллашига имкон берди.


Businessinsider.Com сайти фотоси

Паспортлар индекси – ҳукуматларнинг ўз фуқароларига тақдим этган эркин ҳаракатланиш даражаси бўйича давлатлар рейтингидир. Янгиланган реестрда Ўзбекистон ўз позицияларини бирмунча яхшилади ҳамда Тожикистон, Мали, Гвинея ва Нигер билан бирга 81-ўринни бўлишди.

Мазкур рўйхатда Марказий Осиёдаги постсовет мамлакатлари орасида 65-ўринни эгаллаган Қозоғистон етакчилик қилмоқда (визасиз майдон 71 та давлат), Қирғизистон 76-ўринда (59 та давлат), Туркманистон – 85-ўринда (50 та давлат). Таққослаш учун: Россия 48-ўринда ва АҚШ 5-ўринда.

Ушбу индексда бир неча йилдан бери Германия биринчи ўринни эгаллаб келмоқда, бу мамлакат фуқаролари дунёнинг 177 та мамлакатларига бора оладилар. Охирги ўринни Ўзбекистоннинг қўшниси Афғонистон мустаҳкам эгаллаб олган: бу мамлакат фуқаролари бор-йўғи 24 та мамлакатга бора оладилар, холос.

Ўзбекистонликлар қўшимча визаларсиз бора оладиган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги