18:41 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Швейцариянинг Credit Suisse банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

10.01.2018 16:58 msk

Фарғона

Swiss-rus.ru сайти фотоси
Швейцариядаги Credit Suisse банк бошқарув директори Стефан Грейг (Stefan Gerig) бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 9 январь куни Тошкентга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ расмий сайти.

Taшриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Credit Suisse олдин ҳам Ўзбекистонда аккредитацияга эга бўлган, бироқ айни пайтда, Марказий банкда чоп этилган маълумотга кўра, Швейцариянинг бирорта кредит ташкилоти мамлакат ҳудудида ишлаётган хорижий банклар рўйхатига кирмаган.

Credit Suisse 2013 йилда Ўзбекистонлик мижозлар билан ишлашдан бош тортиши ҳақида эълон қилган. Мазкур баёнот Швейцариядаги банкларда жиноят йўли билан топилган пулларни ўзлаштириш бўйича Ўзбекистоннинг собиқ президентининг қизи Гулнора Каримованинг номи билан боғлиқ жанжаллар оқибатида берилган.

Credit Suisse банки Швейцария молия тизимида UBS банкидан кейин иккинчи ўринда туради. Кредит ташкилотининг капиталлашуви 25 млрд долларни ташкил этади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги