10:03 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Давлат статистика қўмитаси 2017 йилда нарх ўсиши сабабларини изоҳлаб берди

10.01.2018 14:25 msk

Фарғона

Ўзбекистонда 2017 йилда содир бўлган девалвация ва миллий валютани эркинлаштириш бўйича олиб борилаётган сиёсат инфляция суръатларининг тезлашишига олиб келиб, товарлар ва хизматлар нархларининг умумий ўсишига таъсир этди. Бу ҳақда 9 январь куни республика Давлат статистика қўмитаси таъкидлаб, 2017 йилда Республика Истеъмол секторида инфляция даражаси 14,4 % ни ташкил этганини маълум қилди.


2017 йил январ-декабр ойлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши (2016 йил декабрга нисбатан % ҳисобида). Stat.Uz сайтидан олинган сурат

“Девалвация ва миллий валютани эркинлаштириш бўйича олиб борилаётган сиёсат инфляция суръатларининг тезлашишига олиб келиб, товарлар ва хизматлар нархларининг умумий ўсишига таъсир этди”, - дея тан олди Давлат статистика бошқармаси. Олдинроқ қўмита бошқармаси раҳбари Ботир Эргашев валюта ислоҳоти инфляцияга унчалик катта таъсир кўрсатгани йўқ, деб билдирган эди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида нархлар 5.2%га ўсган бўлса, сентябрдан декабргача нарх ўсиши 7.6%ни ташкил этган. Бунга асосан импорт товарлар нархларининг ошиши, шунингдек, ички бозорга ўз маҳсулотларини етказиб берадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ.

2017 йил ноябрдан бошлаб бензин нархларининг 39.7%га ўсиши бошқа товар ва хизматлар нархларига билвосита таъсир кўрсатди.

Инфляцион кутилмалар, Истеъмолчиларнинг фойдаланиш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан келгусида нархларни янада кўтарилишидан ташвишланиб маҳсулотларни захирага ола бошлашлари инфляция жараёнларининг тезлашишига сабаб бўлди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари бир йил ичида ўртача 15.9%га қимматлади. Мисол учун, ловия нархлари 42,4 %га, тухум 36,1 %га, мол гўшти 35,9 %га, нўхат 33,2 %га, парранда гўшти 33,1 %га, қўй гўшти 31,4 %га, шакар 28,8 %га, маргарин 21,3 %га, сут 20,6 %га, сариёғ 19,9 %га, творог 18,5 %га, қаҳва ва чой - 17,0 %га, гуруч 16,2 %га, ўсимлик мойи 15,3 %га, пишлоқ 15,1 %га, қандолат маҳсулотлари 14,0 %га, ун 10,4 %га ўсди.

Республика ҳудудлари орасида мол гўштининг энг юқори ва энг паст нархли орасидаги фарқ 1,3 баробар, қуй гўштида - 1,5 баробар, гуручда - 2,0 баробар ва картошкада - 1,3 баробарни ташкил этди.

Мисол учун, Қорақалпоғистонда қўй гўштини 23.033 минг сўмдан, Андижон вилоятида 35.094 сўмдан сотиб олиш мумкин. Қорақалпоғистонда гуруч нархи 3850 сўм бўлса, Фарғона вилоятида 7703 сўмдан сотилди.

2017 йилга келиб ноозиқ-овқат товарлари 16,1%га ошди. Энг катта ўсиш бензин (39.7%), шахсий транспорт (39.1%), шахсий гигиена маҳсулотлари (20%), кийим-кечак (17%) ва пойафзалда (15.1%) кузатилди.

Аҳоли учун хизмат тарифлари ўртача 8.6%га ўсди. Шу жумладан, алоқа хизматлари тарифларини 23,9 %га, юридик ва банк хизматлари 15,0 %га, маиший хизматлар 8,3 %га, уй-жой коммунал хизматлари 7,1 %га, йўловчи ташиш транспорт хизматлари 6,9 %га ўсди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги