08:58 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон аҳоли умрбоқийлиги бўйича минтақада биринчи ўринни эгалламоқда

10.01.2018 14:24 msk

Фарғона

Ўзбекистон ўртача умр кўриш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллаган бўлиб чиқди. Бу ҳақда 9 январь куни халқаро муносабатлар бўйича Қозоғистон кенгаши аъзолари билдирдилар, дея Informburo.Kz хабар берди.


Андрей Кудряшов фотоси

“Ўзбекистонда ўртача умр кўриш 73.8 ёшга етди. Бу кўрсаткич Тожикистонда – 73.7 ёшни, Қозоғистонда – 72.4 ёшни, Қирғизистонда – 70.9 ёшни, Туркманистонда 70.4 ёшни ташкил этади”, - дейилади Кенгаш маърузасида. Ўзбекистон бўйича статистика АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан тузилган ҳамда “Дунё мамлакатлари бўйича фактлар китоби”да чоп этилган маълумотлар билан деярли мос келади: дунё индексида 74 ёш билан 127-ўринда.

2016 йилда БМТ махсус ҳисоботига мувофиқ Ўзбекистонда ўртача умр кўриш 68.4 ёшни ташкил этган (умумий рейтингда 129-ўрин), бу кўрсаткич қўшни Қирғизистон (70.6 ёш), Қозоғистон ва Тожикистондан паст (икки мамлакатда – 69.4 ёш).

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси бошқача маълумот берган: 2016 йилда кутилаётган умр узоқлиги мамлакатда 73.8 ёшни ташкил этган.

Кенгаш аъзолари қайд этишича, 2017 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистонда ёши 65 дан улуғ бўлган одамлар улуши ўсган. Буни умр узоқлигининг ўсиши ва ўлим ҳоллари камайгани билан боғлашмоқда. Шу билан бирга болалар сони ўсиши давом этмоқда. 2017 йил бошида Марказий Осиёда ёши 14 гача бўлган 20,5 млн болалар бор эди, бу эса минтақа аҳолисининг 29 фоизини ташкил этгган. Туғилиш суратлари ўзгармай қоладиган бўлса, 2018 йилда болалар улуши 30 фоизга етади.

Олдинроқ “Фароғона” 2017 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 28.5 ёшни ташкил этгани ҳақида хабар берганди.