18:30 msk, 25 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонни диний эътиқод эркинликларининг ашаддий бузғунчилари деб эълон қилди

06.01.2018 12:50 msk

Фарғона

dofa.news сайти фотоси
АҚШ Давлат департаменти диний эркинликларни мунтазам бузиб келувчи мамлакатларнинг ҳар йили тузиладиган рўйхатини янгилади. АҚШ ташқи сиёсий идораси сайтида маълум қилинишича, бу йил унинг таркибига “алоҳида ташвиш уйғотувчи” ўнта мамлакатлар қайд этилган бўлиб, уларнинг орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон бор. Улардан ташқари рўйхатга Мьянма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Судан ва Саудия Арабистони киритилган.

АҚШ Давлат департаментининг олдинги, 2017 йил 26 апрель куни эълон қилинган ҳужжатида мазкур ўнта давлат ҳам киритилган, яна бир нечта мамлакат – Россия, Марказий Африка Республикаси, Нигерия, Покистон, Сурия ва Вьетнам диний эркинликларга қаттиқ муносабатда бўлган мамлакатлар сифатида ёдга олинган. Бугунги чоп этилган рўйхатда Покистон диний эркинликлар жиддий тарзда бузилаётган мамлакатларнинг махсус саҳифасига киритилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги