18:41 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев Европа инвестиция банкига Ўзбекистонда фаолияти юритишга рухсат берди

06.01.2018 12:49 msk

Фарғона

podrobno.uz сайти фотоси
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик тўғрисидаги дастлабки битимни тасдиқлади. Бу тўғридаги қарор республика Қонунчилиги маълумотларининг миллий базасида эълон қилинган. Унда қайд этилишича, битим “мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестицияларини ҳамда техник воситаларини жалб этилишини кенгайтириш” мақсадида имзоланган.

Қарорга мувофиқ инвестициялар бўйича Ўзбекистон Давлат қўмитаси ЕИБ билан ҳамкорлик қилиш ва кўрсатилган шартномани амалга ошириш учун масъул орган деб белгиланган.

Ушбу молиявий ташкилотнинг Ўзбекистондаги ишининг бошланишини кўзда тутувчи ЕИБ билан ҳамкорлик тўғрисидаги дастлабки битим 2017 йил октябрда Вашингтонда имзоланган. Ҳужжатга кўра, ЕИБ давлат ва хусусий секторлардаги инфратузилма, энергетика ва энергия самарадорлиги, шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш каби соҳалардаги лойиҳаларни қўллашни амалга оширади.

ЕИБ айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ЭКСИМБАНК АҚШ 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда ўз фаолиятини қайта бошлади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги