08:54 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзбеккистон темир йўллари” Россия ва Қозоғистонга йўловчи чипталарининг нархини арзонлаштирди

04.01.2018 17:34 msk

Фарғона

advantour.com сайти фотоси
“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси 2 январдан бошлаб Россия ва Қозоғистон йўналишидаги тўғридан-тўғри рейслар учун чегирмалар киритди. Компания хабарномасида қайд этилишича, чегирмалар 2018 йилнинг бошидан охиригача амал қилади.

Чегирмалар чипталарни сотиб олиш муддатига қараб белгиланади. Мисол учун, СВ вагонига поезд жўнашидан 45-31 сутка олдин сотиб олинса, 45 фоизгача чегирма олиш мумкин. Жўнаш санасидан 30-6 кун олдин сотиб оладиган одам 35% чегирма олади.

Плацкарт вагонига 45-31 сутка олдин чипта сотиб олинса, 35 фоиз арзонроқ, жўнаш санасидан 30-6 кун олдин эса 25% чегирма олади.

Беш кун олдин чипта сотиб олган йўловчига 5 фоиз чегирма тақдим этилади.

Мазкур чегирмалар давлат ичидаги рейсларга нисбатан қўлланмайди.

Кўрсатилган чегирмалалар “Российские железные дороги” ОАЖ, “Казакстан темир жолы” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маъмуриятлари ўртасида қўлланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги