09:29 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси матбуот хизмати идора раиси истеъфога чиқаётгани тўғрисидаги хабарларга раддия берди

04.01.2018 17:32 msk

Фарғона

Ботир Парпиев
Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг соғлиги яхши, ҳозирда солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Б.Парпиев, олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилмоқда, деб хабар беради Xabar.

“29 декабр куни бир қатор интернет сайтларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш учун ариза ёзган, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Биз ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, бу каби хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас”, дея нашр қўмита ахборот хизмати ходимининг сўзларидан иқтибос келтиради.

Ҳозирда солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Б.Парпиев, олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилмоқда, деб таъкидланади матбуот хизмати жавобида.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил арафасида баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 71 ёшли қудрутли генерал – мамлакатнинг бош солиқчиси Ботир Парпиевнинг ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиш тўғрисидаги ариза билан мамлакат президентига мурожаат қилгани ҳақидаги гаплар тарқалганди.

Ўзбекистон ДСҚ раисининг истеъфога чиқиши тўғрисидаги гаплар унинг идорасида амалга оширилиши бошланаётган оммавий “кадрлар тозалови” бошланаётгани тўғрисидаги хабарлар қабатида пайдо бўлди. Маълумки, Шавкат Мирзиёев 12 июль куни ўтказилган селектр йиғилишида мамлакат солиқ хизматини тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашуви ва ноқонуний текширувлари учун қаттиқ танқид қилганди. Шундан сўнг давлат раҳбарининг махсус қарорига асосланиб бу тизимда кадрларни қисқартиришлар бошланди.

Ботир Парпиев 2004 йилдан бери Давлат солиқ қўмитасини бошқариб келади. У Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг раиси Рустам Иноятовнинг қудаси бўлади.

Парпиевнинг истеъфога чиқиши тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик шарҳловчиларни хурсанд қилди. Кўпчилик солиқчиларнинг номаъқул қилмишлари ҳақида ўзларининг ғазабнок шарҳларини қолдирдилармоқдалар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги