Ўзбекистон аҳолисига IPO савдоларида иштирок этиш таклиф қилинди

Сотувга учта завод – “Кварц” шиша қуйиш, “Қўқон механика заводи” (иккови ҳам Фарғона вилоятида), “Шаҳрисабз вино-ароқ” (Қашқадарё вилояти) акциялари чиқарилган. Ташқи фаолият миллий банки биринчи иккита корхонанинг акцияларини, “Асака” банки учинчи корхонанинг акцияларини сотиш билан шуғулланади.
“Кварц” АЖ бир дона акциясининг нархи 3000-9100 сўм ($0,37-$1,13) белгиланган. Аҳолига IPO давомида қиймати 7.84 млрд сўмга тенг 4.57 млн дона акция таклиф этилган бўлиб, бу акционерлик жамияти устав фондининг 10%ни ташкил этади. Акцияларни сотиб олишга аризалар 2018 йил 3 апрелига қадар қабул қилинади.
АКЦИЯ - акционерлик (ҳиссадорлик) жамияти томонидан шу жамият капиталига ўз ҳиссасини қўшган пайчиларга, яъни ҳиссадорларга бериладиган ва уларга жамият ишида қатнашиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, қимматбаҳо қоғоз. Акциялардан дивиденд олиш ёки уларни сотиш орқали даромад олиш мумкин.
IPO (Initial Public Offering) – қандайдир компания ўз акциялари фонд биржасига илк бор сотувга чиқариши. Шундан сўнг мазкур акцялар кенг доирадаги инвесторларнинг, шу жумладан, аҳоли ва чет эл фуқароларининг сотиб олишига имконият пайдо бўлади. IPO компанияга қўшимча маблағ жалб этиш имкониятини беради, унинг натижалари АЖ устав капиталининг миқдорига таъсир кўрсатади.
SPO (Secondary Public Offering) – эгалари бор акцияларни сотувга қўйиш. SPO устав капитали миқдорига таъсир кўрсатмайди, биров унинг акцияларининг қимматбаҳо қоғозлар бозорида эркин айланишига имконият беради.