18:42 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Умрага борадиган ўзбекистонлик зиёратчилар кўпаядиган бўлди

29.12.2017 16:32 msk

Фарғона

Muslim.Uz фотоси
2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилган "Умра – 2018" баҳор мавсумида 8500 нафар, рамазон мавсумида эса 1500 нафар ўзбекистонликлар умра зиёратини адо этиши белгиланди. Ушбу қарор Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 26 декабрь куни ҳаж ва умра сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солиҳ Солим Баҳвайний билан учрашув давомида шундай келишувга эришилди.

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашдилар.

2017 йилда Ўзбекистонда жами 6000 нафар зиёратчилар – 5350 киши баҳорда ва 650 киши ёз мавсумида умра зиёратига боргандилар. Ўзбекистон расмийлари саудиялик ҳамкорларига мурожаат қилиб, умра зиёратига борадиганларнинг сонини 10 минг кишига етказишни сўрагандилар. 2017 йилда Ўзбекистондан ҳаж зиёратига борадиган ҳожилар сони 7.2 минг кишига етказилганди.

Эълон қилинган янги қоидага кўра, бу йилдан бошлаб олдин ҳаж ва умрага борганлар қайта Маккага сафарга бора олмайдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги