Ўзбекистон молия вазирлиги тизимидан 500 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилган

Молия вазирлигига эътирозлар янграган куннинг эртасиёқ кадрларни тозалаш ишлари бошланди. Молия вазирлигида иккита бош бошқарма ҳамда тўртта бошқа бошқармалар раҳбарлари, шунингдек қатор бошлиқ ўринбосарлари ва ходимлар, жами 24 киши лавозимдан четлатилдилар.
Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан жойлардаги молия идораларидан 273 нафар (23 нафари раҳбар ходимлар); Ғазначилик идораларидан 65 нафар (12 нафари раҳбар ходим); Пенсия жамғармасидан 100 нафар (1 нафари раҳбар ходим); Давлат молиявий назорати бошқармалари ходимларидан 100 нафари (4 нафари раҳбар ходим) жами молия тизими бўйича 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилди.
Молия вазирлиги тизимидаги вакант иш ўринларини инновацион ғоя ва фикрга эга, замонавий технологияларни яхши ўзлаштирган, иқтидорли ёшлар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳамда иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларига мурожаатлар юборилди. Мирзиёев ўз чиқишида таъкидлаганидек: “Ёшлар керак, тажриба муҳим эмас, асосийси миллатидан қатъи назар Ватанни севсин”, - дея иқтибос келтиради “Газета.Uz”.