18:20 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда Россия ИИВ ваколатхонаси очилди

27.12.2017 18:12 msk

Фарғона

Россия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда ваколатхонасини очди, дея хабар беради “Спутник”. Бу ҳақда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов маълум қилди. Ваколатхона Тошкентда жойлаштирилди.

Россияликлар республика расмийлари билан миграция, Ўзбекистондаги ватандошларни Россияга кўчириш дастури ҳамда биргаликда норматив ҳужжатларни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғуллана бошлашлари кутилмоқда.

Олдинроқ Россия ва Ўзбекистон 2017 йил апрелида миграция соҳасида ваколатли органларни таъсис этиш тўғрисида келишиб олганлари тўғрисида хабар берилганди. Россия томонидан бу фақат ИИВ ваколатхонаси, Ўзбекистон томонидан эса яна Меҳнат вазирлиги ваколатхонаси ҳам бор. Май ойида томонлар Тошкентда терроризм ва экстремизмга, ноқонуний миграцияга қарши кураш ва қидирув фаолиятида ўзаро ахборот алмашуви аҳволини муҳокама қилиб олгандилар.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида миграция офислари билан алмашуви 2007 йилда имзоланган битимларда кўзда тутилган: ҳужжатлар меҳнат мигрантлари ҳуқуқларининг ҳимояси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашга оид бўлган.

Ваколатхоналар билан алмашув – Россия ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида миграцияни тартибга солишга қаратилган ягона чора эмас. Шу йилнинг апрелида томонлар ўзбекистонликларнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи битимни имзолагандилар. Ушбу келишув доирасида 26 декабрь куни Ўзбекистонташқи миграция масалалари бўйича агентлик “Работа в России” порталида рўйхатдан ўтди ҳамда россиялик иш берувчилар рўйхатини кўриш ҳуқуқига эга бўлди.

РФ ИИВ маълумотига кўра, 2017 йил январидан ноябргача Ўзбекистоннинг 3.1 млн фуқароси миграция ҳисобига олинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги