21:08 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда 2018 йилда қишлоқларда яна 15 мингта намунавий уйлар қурилади

27.12.2017 15:35 msk

Fergananews

2018 йилда Ўзбекистонда яна 15 мингта янги намунавий лойиҳадаги уйлар қурилади. Бу ҳақда “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради “Подробно.Уз”.


Ўзбекистондаги намунавий уйлар. “ЎзА” фотоси

Олдинроқ парламентга мурожаатида президент Шавкат Мирзиёев бугунги кунда биринчи лойиҳа бўйича қурилган уйларнинг 35-40 фоизи бўш турибди, негаки уларнинг қимматлиги боис “асосан бозор раҳбарлари ва бошқалар сотиб олишмоқда” дея билдирди. “Шунинг учун биз оддий одамлар сотиб олишга қурбати етадиган уйлар қуришимиз керак. Ахир шифокроларда ҳам, ўқитувчиларда ҳам болалари бор”, - дея қайд этиб ўтди президент.

Янгиланган лойиҳа бўйича уйларнинг қурилиши тўғрисидаги қарорни Мирзиёев 2016 йил октябрда чиқарган. “Қишлоқ қурилиш инвест” компаниясининг бош инженери Шуҳрат Рустамовга кўра, 2017 йил 15 декабрга қадар янги лойиҳа бўйича 12 мингта уй қуриб битказилди ва аҳолига сотилди.

Янги уйларнинг нархлари келтирилмаган. Олдинроқ “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси директорининг ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов уч-беш хонали намунавий уйларнинг 2016 йилдаги нархи 175-214 млн сўмни ташкил этиши ҳақида маълум қилганди. Янги лойиҳадаги уйларнинг нархлари 85-170 млн сўм бўлиши кўзда тутилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги