15:46 msk, 17 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 50 дан зиёд турдаги ҳужжатларни нотариусдан тасдиқлашни бекор қилди

27.12.2017 00:43 msk

Фергана

easyStempel.de сайти фотоси
Ўзбекистон давлат органлари фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишда бундан буён жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилинадиган ҳужжатлардан ўзлари нусха олишга мажбурлар. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг кучга кирган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликкка қарши кураш кураш тизимини тобора такомиллаштириш чоралари тўғрисида” қарорида сўз юритилади.

Ушбу қарор 50 дан зиёд турдаги ҳужжатларни нотариусдан тасдиқлатишни бекор қилади, дея маълум қилади Norma.uz. Мисол учун, таълим дипломлари; турар жой ҳужжатлари; туғилганлик, никоҳ тузилгани, ўлим ҳақидаги гувоҳномалар; шартномалар, суғурта полислари, қайд этиш гувоҳномалари ва бошқа турдаги ҳужжатларнинг нотариусдан тасдиқланиши талаб қилинмайди. Ҳужжатлар расмийлаштирилишини соддалаштириш фуқароларни анчагина харажат ва сарсонгарчиликдан халос этади.

Қарорда қайд этилишича, нотариусда тасдиқланадиган нусхалар фақат хорижий мамлакатларди ишлатиладиган ҳужжатлар учун зарур бўлади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги