21:51 msk, 17 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент ва вилоятда пропискани осонлаштириб қўйдилар

26.12.2017 13:26 msk

Фарғона

Qalampir.Uz сайтидан олинган фотосурат
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ўзининг қарори билан талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтириб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка ва вақтинча ҳисобга олишни соддалаштирди. Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка олиш учун турар-жойга ҳужжатларнинг нотариусдан тасдиқланган нусхаси ва уй эгасининг аризаси ҳамда никоҳ тузилгани, боланинг туғилгани тўғрисида гувоҳномалар керак бўлмайди, дея хабар беради 1news.uz. Шунингдек, МФЙ раиси ва профилактика инспектори имзолаган эр-хотиннинг бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида бирга яшаши тўғрисида маҳалладан справка; кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган Олий Мажлис палаталари, президент ёки Вазирлар маҳкамаси томонидан мансабга тайинланиш, тасдиқланиш, сайланиш, шунингдек, президент розилиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси; давлат вакиллар органларига сайланганини кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган ҳужжатлар нусхасини; лавозимга тайинланиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини тақдим этиш зарурати бекор қилинди.

Бундан буён вақтинча ҳисобга олиш учун турар жой ижараси ёки қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тақдим этиш талаб этилмайди.

Қайд этиш жоиз, шу чоққача Тошкентда вилоятдан келган одам учун пойтахт пропискасини олиш имконияти деярли йўқ эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги