07:41 msk, 10 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон президенти Миллий хавфсизлик хизмати ислоҳот қилиниши ҳақида эълон қилди

25.12.2017 15:45 msk

Фарғона

Рустам Иноятов. Uzxalqharakati.com сайти фотоси
Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш зарур, чорак аср давомида унинг ваколатлари асоссиз равишда кенгайиб кетди, МХХ фаолияти тўғрисида қонунни ишлаб чиқиш вақти келди. Бу ҳақда республика президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис депутатларига мурожаат қила туриб билдирди, дея хабар беради “Газета.уз”.

“Айни пайтда Миллий хавфсизлик хизмати 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган низом асосида ишлаб келмоқда, дея эслатди президент. - Ҳар қандай оддий ҳаракат ҳам миллий хавфсизликга қарши деб баҳолаб келинган. Ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келингани ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган”, - дейди президент ЎзА келтирган иқтибосда.

Президентга кўра, дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келганини ҳисобга олган ҳолда МХХни ислоҳ қилиш зарур.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 1991 йилда республика вазирлар маҳкамасининг фармойишига мувофиқ тузилган. КГБ асосида тузилган МХХ вақти келиб Ўзбекистондаги энг кучли тузилмага айланди. 1995 йилдан бери бу ташкилотни Рустам Иноятов бошқармоқда.

Ўзбекистон расмийларини инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик эркинликларни бузишда айблаб келган халқаро кузатувчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилар одатда ўзгача фикрловчиларни таъқиб этишда МХХнинг алоҳида ролини қайд этиб келганлар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги