12:50 msk, 19 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровни зудлик билан озод этилиши талаб қилинди

25.12.2017 15:32 msk

Фарғона

Азимжон Асқаров. Knews.kg сайти фотоси
Human Rights Watch Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сўўронбек Жээнбековни 2010 йилдан бери қамоқда сақланаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровни зудлик билан озод этишга чақирди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори Ҳью Уильямсоннинг (Hugh Williamson) Қирғизистон президентига йўллаган мактубида сўз юритилади.

“БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Азимжон Асқаровни зудлик билан озод қилиш ҳамда унга чиқарилган ҳукм ҳақиқий эмас, деб топши кераклиги тўғрисида хулоса чиқарганига бир ярим йилдан ўтди. Негаки, Асқаров қонунга хилоф равишда қўлга олингани, ғайри инсоний шароитларда сақлангани, қийноққа солингани, шавқатсиз муносабатларга дуч келгани ҳамда адолатли судловдан маҳрум этилгани аниқланган”, - дейилади мактубда. Унинг муаллифи Жээнбековни “чидаб бўлмас бедодликни бартараф этиб, адолат ўрнатишга” чақирди. Ҳуқуқ ҳимоячи 7,5 йил қамоқда ўтириб мункиллаган қари чолга айланиб қолди, дейилади мактубда.

“Фарғона” “Воздух” ҳуқуқ ҳимоя ташкилотини бошқариб келган Асқаров иши тўғрисида бир неча марта ёзиб келган. У 2010 йил 15 июнь куни Жалолобод туманининг Бозорқўрғон туманида ўзбеклар билан қирғизлар ўртасидаги можарода иштирок этиш ҳамда одам ўлдириш айблови билан ҳибсга олинган. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларга кўра, Асқаров мамлакат жанубида июнь воқеалари давомида инсон ҳуқуқларининг бузилишини ҳужжатлаштириб келган, уларни фото ва видеокамерага қайд этиб борган. Ҳамкасблари уни жанжалларда иштирок этмаган ва одам ўлдирмаган деб ҳисоблайдилар. Шунга қарамай 2010 йилда бўлиб ўтган суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги