Ўзбекистон яна 25 та мамлакат фуқаролари учун визани расмийлаштиришни енгиллатади

Бундан ташқари, Ўзбекистон Япония, Жанубий Корея ва Сингапур фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этишни ҳамда электрон визалар тизимини ишга киритишни режалаштирмоқда. 2021 йилга келиб барча консуллик хизматлар электрон форматда кўрсатилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кузда Польша ва Туркия фуқаролари учун виза процедураларини соддалаштирувчи қарорни имзолаганди. Мазкур мамлакатлардан келган саёҳатчилар бундан бери ваучерлар ва туризм фирмаларининг таклифномаларини тақдим этмасалар ҳам бўлаверади, шу билан бирга, 30 кунлик визалар Польша фуқаролари учун икки кун, Туркия фуқаролари учун эса уч кунда расмийлаштириб берилади.
Ушбу мамлакатларнинг Ўзбекистонга ишбилармонлик мақсадида келиб кетадиган фуқаролари бир йил давомида амал қиладиган кўп маротабалик виза олишлари мумкин. Улар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилувчи юридик шахснинг мурожаатномасини далил сифатида тақдим этишлари шарт бўлмайди.
Айни пайтда Ўзбекистон билан Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон (60 кунгача), Молдова ва Украина ўртасида визасиз тартиб амал қилиб келмоқда.