12:45 msk, 19 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Сенати лифтларни таъмирлашга 22.4 млрд сўм сарфлашга қарор қилди

25.12.2017 15:23 msk

Фарғона

Тошкентдаги лифтдан пенсионер аёлни чиқаришяпти (2017 йил, март)
Ўзбекистонда 2018 йилда лифтларни таъмирлаш ва алмаштиришга 22.4 млрд сўм сарфлашга ($2,765 млн) қарор қилинди. “Газета.Uz” хабар беришича, Сенат томонидан 20 декабрь куни маъқулланган бюджет лойиҳасида шу миқдордаги пул кўрсатилган.

Йил давомида ижтимоий лойиҳаларга жами 34.7 трлн сўм, шу жумладан, 230.3 млрд сўм сўм турар жой коммунал ишларига ажратилиши режалаштирилмоқда. Ушбу миқдордаги пулнинг ўндан бир қисмигина лифтларга сарфланади.

Битта лифтнинг ўртача нархи $15 минг. Шундай қилиб, агар ҳамма лифтларни алмаштириши ҳақида сўз юритиладиган бўлса, унда давлат бюджетида кўзда тутилган $2,765 млн пул 184 та подъездга етар экан, холос. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги лифтларнинг аҳволи жуда ҳам яхши эмас. Баъзилари эскирган, бошқалари тез-тез бузилиб туради, баъзида одамлар уларда бир неча соатдан қолиб кетадилар. 2014 йилда лифт бузилгани боис Тошкентда 12 ёшли бола ҳалок бўлди. Лифт унинг оёқларини қисиб қолиб юқорига тортиб кетди, уч марта эшик кесакисига уриб, кейин шахтага ташлаб юборди. “Биз беш йилдан бери шу домда яшаймиз, аммо бирор марта лифтнинг соз ишлаганини билмаймиз, одамлар доим унинг ишлашидан шикоят қиладилар”, - дейди ҳалок бўлган боланинг амакиси.

Шундан сўнг 2015 йилда Тошкентда лифтларни режали асосда алмаштириш дастурини қабул қилдилар. Дастурга кўра, 2016 йилдан 2021 йилгача Ўзбекистон пойтахтидаги барча уйларда подъезд механизмларининг инвентаризацияси ўтказилмоқда. Бунга маблағлар шаҳар бюджетидан ажратилмоқда.

Дастур амалга оширила бошланганида лифтлар алмаштириб бўлиши билан уй эгалари ширкатлари лифтдан фойдаланиш учун тарифларни кўтара бошлаганлари ҳақида хабарлар кела бошлади. Тарифлар шу даражада ўсиб кетдики (бир йилга 84 минг сўм), кам таъминланган оилалар бунга пул топа олмай қолдилар. Натижада янги лифтлар пул тўланмагани боис ўчириб қўйилди.

2017 йил апрелида дастур доирасида 2016 йилда 186 та лифт алмаштирилгани, 2017 йилда 179 лифт алмаштирилиши режалаштирилаётгани эълон қилинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги