01:14 msk, 18 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда футболчилар узунликка сакраш ва Yo-Yo бўйича тест топширишга мажбурланмоқда

21.12.2017 00:39 msk

Фарғона

Sports.uz сайти фотоси
Ўзбекистон чемпионатида қатнашувчи футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳонлар топширишни бошладилар. Биринчи бўлиб янгиликни “Олмалиқ” ФК ўйинчилари ўзларида синаб кўрдилар, дея хабар беради Sports.uz.

Қолган жамоалар тестлардан 29 декабргача ўтадилар. Суперлига клублари ўйинчилари 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yo-Yo” тестини топширишлари керак бўлади. Yo-Yo тести – мокисимон югуриш. Дастур даниялик Йенгс Бенгсб томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, интенсив интервалли жисмоний юкламадан ҳамда уни бажаргандан сўнг қайта тикланишга қобилиятдан иборат. Секундомер кўрсаткичлар олинганида спортчи организмининг индивидуал хусусиятларини аэоробик (кислородли) ва анаэробли (кислородсих) режимларда аниқлаш керак.

Тест синовлари тизими Ўзбекистон Футбол федерацияси техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган. Махсус имтиҳонлар мавсум давомида уч марта ўтказилади, унинг натижалари эса таҳлил қилинади. Тестлардан муваффақиятли ўтган футболчилар Суперлига ва Биринчи Лига ўйинларида ўз клублари таркибида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Синовдан ўта олмаган ўйинчилар чемпионатдан четлатиладилар.

Спортчиларнинг жисмоний ҳолатини федерациялар томонидан тест текшируви дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилади. Қайд этиш жоиз, “Нефтчи” ФК мураббийси Вадим Абрамов тест текширувларига қарши чиққанди. У “нормативлар ҳатто Бобби Чарльтон учун ҳам қийин” деб билдирган ва натижада мураббийлик лицензиясидан маҳрум этилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги