12:47 msk, 19 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев шифокорлар ва ўқитувчиларни металлом топширишга мажбурлашни тақиқлади

21.12.2017 00:37 msk

Фарғона

Olx.uz сайти фотоси
Ўзбекистондаги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини металлом тайёрлаш ва топшириш ишларига жалб этиш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрда имзолаган фармонида айтиб ўтилган.

“Давлат ҳокимият органларига жойларда таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларига лом, қора металл чиқиндилари тайёрлаш бўйича топшириқлар белгилаш тақиқланади”, - дейлади президент қарорида.

Олдинроқ “Фарғона” Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини, педагогларни мунтазам равишда металлом ва макалатура тўплаб топширишга ёки бўлмаса белгиланган миқдордаги иккиламчи хом ашё учун пулини тўлаб қўйишга мажбурлаб келиш амалиёти ҳақида хабар бериб келган. Қайд этамиз, расмийлар шу тоифадаги аҳолини кўча супуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига, аҳолини рўйхатга олиш, уй бузиш ва қурилишларига, пахта теримига ва ҳатто коммунал қарздорликни ундириш ишларига жалб қилишни ҳуш кўрадилар. Бундан ташқари, улардан кам таъминланган оилаларга, Қизил Ярим Ой жамияти, маҳалла жамғармаси номидан давлат байрамларини нишонлаш, учун моддий ёрдам кўрсатишга ва газеталарга обуна бўлишга пул ундириб келадилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги