15:46 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми учдан бири даражасида ўсди

19.12.2017 16:54 msk

Фарғона

Thebalance.Com сайтидан олинган фотосурат
РФ Марказий банки маълумотига кўра, 2017 йил январидан сентябргача Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори $2,636 га чиқиб, ўтган йилги шу даврга нисбатан 31% га ўсди.

Энг катта миқдордаги пул учинчи чоракда жўнатилган - $1,198 млрд. Битта жўнатманинг ўртачи миқдори (БЖЎМ) $365 ни ташкил этди. Биринчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга $570 млн (БЖЎМ - $259), иккинчи чоракда - $868 млн (БЖЎМ - $329) келиб тушди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида пул жўнатмалари ҳажми бўйича Тожикистон иккинчи ўринга чиқиб олган - $1,696. Биринчи чоракда бу мамлакатга Россиядан $381 млн (БЖЎМ - $80), иккинчи чоракда - $574 млн (БЖЎМ - $93), учинчи чоракда - $741 млн (БЖЎМ - $102) келиб тушган.

Учинчи ўринни $1,576 млрд билан Қирғизистон эгаллади. Йилнинг аввалги уч ойида мамлакатга Россиядан $379 млн (БЖЎМ - $227), иккинчи чоракда - $571 млн (БЖЎМ - $322), учинчи чоракда - $626 млн (БЖЎМ - $276) келиб тушган.

Қозоғистонга 2017 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида $525 млн пул ўтказилди. Шу жумладан, биринчи чоракда - $123 млн (БЖЎМ - $165), иккинчи чоракда – $191 млн (БЖЎМ - $274), учинчи чоракда - $211 (БЖЎМ - $300).

Туркманистонга пул жўнатмалари ҳажми 80 фоизга қулади. 2016 йилда бу мамлакатга дастлабки тўққиз ой давомида Россиядан $7 млн келиб тушган бўлса, бу йилги кўрсаткич бор-йўғи 1,4 млн долларни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, $1 млн Туркманистонга биринчи чоракда жўнатилган бўлиб, БЖЎМ $381, иккинчи ва учинчи чоракда 0.2 млн доллардан жўнатилиб, БЖЎМ $173 ва $193 ни ташкил этган.

Россиядаги чет эллик фуқароларнинг сони тўғрисидаги маълумотлар Федерал миграция хизмати (ФМХ – ФМС) тугатилиб, унинг вазифалари ички ишлар вазирлигига топширилганидан бери эълон қилинмай қўйилган. ИИВ сайтида чоп этилаётган баъзи маълумотлар орқали бу ҳақда тахминий тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Мисол учун, дастлабки тўққиз ой давомида Россияда миграция рўйхатидан 3.109.341 Ўзбекистон фуқароллари ўтиб, 2.014.123 ўзбекистонлик ушбу рўйхатдан чиқарилган.

Қайд этамиз, чет эллик фуқаролар Россияда миграция карталари билан 90 кун бўлишлари мумкин. Агар улар шу вақт мобайнида патент олиб, вақтинча яшашга рухсат олмасалар, мамлакатни тарк этишлари керак бўлади. шу билан бирга, улар 90 кун давомида Россияга қайта кира олмайдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги