15:45 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентдаги “Абу-Саҳий” улгуржи бозори номини ва эгасини ўзгартирди

19.12.2017 16:50 msk

Фарғона

Ўзбекистон пойтахтида жойлашган мамлакатдаги энг йирик “Абу-Саҳий” улгуржи бозорининг эгаси ўзгариб, номи ҳам "Тошкент ипак йўли” деб атала бошланди.


Абу-Саҳий” бозори номини ўзгартириш жараёни. “Озодлик” фотоси

Ушбу импорт товарлари бозорининг эгаси ўзгараётгани бошлангани ҳақида “Озодлик” радиосига бозорнинг олдинги эгалари – собиқ президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг эри Темур Тиллаевнинг адвокати Ф. Рэймонд (Mark F.Raymond) маълум қилди. Бундан бери “Тошкент ипак йўли” бозорини ким назорат қилиши тўғрисида адвокат индамади. Ўтган йилнинг кузида бозорда қўққисдан молиявий-хўжалик фаолияти текшируви бошланиб, Абу-Саҳийга импорт товарлар келиши тўхтатиб қўйилганида, “Фарғона” агентлигининг манбалари ушбу савдо империясининг ревизияси бозорнинг Шавкат Мирзиёевнинг куёвларига ўтказилаётганини англатиши борасида тахмин қилгандилар.


Лола Каримова-Тиллаева эри Тимуром Тиллаев билан. AFP фотоси

“Абу Саҳий каргоси ёпилипти. Хитойдан мол урган тадбиркорлар молини ололмай юришибти. Гапларига караганда¸ карго фуралари Қорасувда туриб қолган. Карго ходимларидан сўрашса¸ батамом ёпилдик¸ нима бўлишини билмаймиз деяпти”, - деб ëзди Абу Саҳийнинг исми очиқланишини истамаган мижозларидан бири “Озодлик келтирган иқтибосда”.

“Озодлик” манбаларидан бири маълум қилишича, “Абу Саҳий” хизматчилари товар топширган савдогарлар юкини қабул қилиш учун “ҳеч қандай даъво қилмайман” деган тилхатга қўл қўйдиришмоқда.


Тилхат. Фото “Озодлик”

“Абу-Саҳий” бозори Тошкентнинг ғарбий қисмида, “Чилонзор савдо комплекси” улгуржи бозорига (Ипподром) яқин ерда 25 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда рухсат берувчи ҳужжатларсиз ҳамда солиқ тўламай савдо қилиш учун ўта қулай шароитлар яратиб берилган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги