06:07 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қодиров ва Тимати Ўзбекистонда Ислом академиясининг барпо этилишини табрикладилар

19.12.2017 16:46 msk

Фарғона

Шавкат Мирзиёев (чапда) ва Рамзан Қодиров
Ўзбекистонда Ислом академияси барпо этилади. Бу ҳақдаги тегишли фармонни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ўтган жума куни имзолади.

Фармон имзоланганидан сўнг эртаси куни Мирзиёев билан учрашган Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров академиянинг барпо этилишини табриклади. “Мен Ислом оламининг буюк сиёсий арбоби, ўз юртини гуллаб яшнаётган ўлкага айлантиришга самимий интилаётган, тажрибали, иродали, ҳикматли Шавкат Миромонович билан танишганимдан бахтиёрман”, - дея ёзади Қодиров ўзининг Instagram тармоғидаги аккаунтда. У Ўзбекистонда Ислом академиясининг яратилиши бутун мусулмон олами учун улкан аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.

Қодировнинг ортидан россиялик рэп-ижрочи Тимати (Темур Юнусов) ҳам Мирзиёев билан ҳамкорлик қилиш ниятини эълон қилди. У ўзининг Instagram саҳифасига Мирзиёев ва Қодировнинг фотосуратини қўйиб қуйидагиларни ёзди: “Шу бугунги кунгача менинг Инстаграм саҳифада Ўзбекистонда биринчи обуначи!!! @mirziyoyev_sh матбуот офисида менга статистикани айтиб бердилар )) Янги йилда яқиндан ҳамкорлик қилишни бошлаймиз” (“До сегодняшнего дня, я и сам не знал что у меня в Инстаграме 1м подписчиков из Узбекистана!!! В пресс офисе мне подсказали статистику )) В новом году начинаем плотное сотрудничество”).

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси Ислом академиясининг таъсисчиси бўлиб чиқмоқда. Академияда тайёрланган кадрлар мамлакатдаги барча олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг эҳтиёжини қоплайди. 2018-2019 ўқув йилларида академия 16 нафар талабани магистратурага ўқишга қабул қила олади. Бундан кейинги квота Мусулмонлар диний идораси томонидан белгилаб берилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги