21:49 msk, 17 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Террорчиликда айбланаётган қирғизистонлик ака-укаларнинг отаси Ахрал Азимов фуқароликдан маҳрум этилди ва Россиядан чиқариб юборилди

18.12.2017 00:29 msk

Фарғона

Ахрал Азимов, 2017 йил 15 декабрь, “Фарғона” фотоси
Санкт-Петербургдаги метрода теракт уюштиришда айбланаётган ака-ука Аброр ва Акрам Азимовларнинг отаси Ахрал Азимов 15 декабрь куни Москвадан Ўшга келди. Бу ҳақда “Фарғона” агентлигининг мухбири Шоҳруҳ Соипов маълум қилди. Ахрал Азимов 14 декабрь куни эрталаб Москва полицияси томонидан ҳибсга олиниб Кунцево ИИБга олиб кетилган. Деярли икки кун давомида унинг қаердалиги номаълум қолаётганди.

“Жума куни маҳаллий вақт билан 18.30 да Ахрал Азимов Москвадан Ўшга учиб келди. Биз уни кенжа ўғли Билол билан кутиб олдик. Унинг аҳволи яхши, кайфияти ҳам ёмон эмас”, - дейди мухбиримиз.

Ахрал Азимов аэропортдан чиққанидан кейин мухбиримиз у билан суҳбатлашиб, сайтимиз учун интервью олди. Ахрал ўзининг полиция томонидан ушлаб қолиниши тафсилотларини сўзлаб берди.

“14 декабрь куни эрталаб мени беформа киши тўхтатиб ўзини Николай деб таништирди ва қандайдир тўновнинг текширилиши баҳонасида мени Кунцево ИИБга олиб кетишди. Ёнимга ёш аёл ўтирди, кейин маълум бўлишича, у Валерия исмли ФСБ ходими экан. Бўлимда мени тинтув қилдилар, телефонимни олиб қўйдилар, адвокат чақиришга рухсат бермадилар. Шундане кейин қўлимга Россия фуқаролигидан маҳрум этилганим тўғрисида қарорни топширдилар ва бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишимни талаб қилдилар. Амалда менга ўз ихтиёрим билан кетишни таклиф қилдилар, акс ҳолда сени спецпиремникка ўтқазиб қўймиз дедилар”, - дейди Ахрал Азимов. Мен рози бўлдим, улар билет олиб беришди ва хурсанд ҳолда мени кузатиб қўйишди. Кузатувчилар Ахралга ишдан бўшашга ёрдам беришни ва ҳаммасини бир кунда расмийлаштиришни ваъда қилдилар.

“Мен озод этилишлари учун курашиб келган фарзандларимни питер метросидаги терактга алоқадорликда айблаяптилар. Биз ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қилганимиз учун болаларимнинг адвокатига қарши жиноий иш қўзғадилар, мени эса халақит бермаслигим учун Россиядан кетказиб юбордилар”, - дейди Ахрал Азимов.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургда 3 апрель куни содир бўлган портлаш натижасида 15 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди. Портлаш теракт сифатида малакаланди. Тергов версиясига кўра, бомбани 22 ёшли Россия фуқароси, Қирғизистонда туғилган Акбаржон Жалилов портлатган. Аброр Азимов теракт ташкилотчиси сифатида қўлга олинди, унинг укаси Акромни “халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг Россияга тўсиқсиз киришларига учун ҳужжатларни сохталаштириш”да ҳамда “Туркия Республикаси ҳудудида халқаро террорчилик ташкилоти аъзосидан шахсан пул олганликда”гумон билан ушлашди. “Пулларни у акаси Аброр Азимовга топширган, у эса пулларни Акбаржон Жалиловга террорчилик актини тайёрлаш учун берган”, дейлади иш материалларида. Россия Тергов қўмитаси май охирида ака-ука Азимовларга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг иккита моддаси – “Терроризм” ва “Ноқонуний қурол сотиш” бўйича расмий айблов эълон қилди.

Акрам ва Аброр Азимовлар ўзларининг айбдор эмасликларини билдирдилар, уларни қўлга олиш видеоёзувларни саҳналаштирилган деб атадилар ҳамда ўзларига нисбатан қийноқлар қўлланганини айтиб бердилар. Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти Россия расмийларидан ака-укаларнинг қийноқлар тўғрисидаги шикоятини синчковлик билан текширишни талаб қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги