18:14 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Маҳбус Бобомурод Абдуллаевнинг олдига адвокат киритилди

15.12.2017 17:15 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев
Адваокат Сергей Майоров 1 октябрдан бери маҳбусликда сақланаётган ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев билан учрашди. Бу ҳақда 14 декабрь куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳининг (ЎМҲҲТГ) раҳбари Сурат Икрамов маълум қилди.

Икрамовга кўра, 14 декабрь куни кечқурун адвокатга мижози билан ярим сота давомида учрашиб суҳбатлашишга рухса бердилар. Учрашув терговчи иштирокида бўлиб ўтди. Майоров Абдуллаевга 35 та халқаро ташкилотлари ҳамда кўплаб оммавий ахборот воситалари уни қўллаб чиққанларини маълум қилди. Бу сўзларни эшитганда Абдуллаевнинг кўзида ёш қалқиди.

Абдуллаев адвокатга маълум қилишича, унга нисбатан қийноқлар қўлланмаган, камерадаги шароитлар эса қониқарли. Адвокат ҳимоя остидаги мижозининг юзини, қўлларини кўздан кечириб чиқди ва калтак изларини топмади.

Журналист адвокатга айбига қисман иқрор бўлганини айтиб берди. У “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ учун мақолалар ёзиб берганини тан олганини айтиб берди. Мақолалардан бирида айтилишича, “Ислом Каримов режимини фақат ҳарбий йўл билан йўқ қилиш мумкин”. Шу билан бирга журналист Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан дўстона алоқаларда бўлган тадбиркорлар Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоёровдан манба сифатида фойдаланганини таъкидлаб ўтган. Абдуллаев қўшимча қилиб айтишича, сўнгги мақолаларининг ҳаммасида янги президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб келган.

Абдуллаевга кўра, уни шу йилнинг октябрь ойида (тахмин қилинишича, расмийларни танқид қилувчи мақоалаларни чоп этгани учун) ҳибсга олинган Ҳаёт Насриддинов билан юзма-юз учраштиришган. Абдуллаев у билан учрашганини ҳамда унга пул берганини тан олган. Бироқ пул беришда қонунга хилоф ишлар йўқ эди, Солиҳ Абдуллаев орқали ўғлининг тўйи муносабати билан унга моддий ёрдам кўрсатган.

Майоров бир ойдан бери мижози билан учраштиришларини талаб қилиб келади. Олдинига журналистга расмийлар томонидан тайинган Шаҳзод Шарипов адвокатлик қилган. Абдуллаевнинг онаси ҳуқуқ ҳимоячиларга шикоят қилиб, бу адвокат унга ўғлининг аҳволи ва терговнинг бориши тўғрисида ҳеч қанақа маълумот бермаётганини айтган. Охир-оқибат Шарипов Абдуллаев билан бирор марта кўришмаганини тан олган ҳамда “агар элликта адвокат ёлласангиз ҳам уларни на терговга ва на судга қўядилар”, деб билдирди. Шу билан бирга, Шарипов Абдуллаевнинг онасига юридик хизмат учун 300 минг сўмга тўлдирилмаган бланкга имзо қўйдириб олди. Кейинчалик тўлдирилган шартномани қўлига олган она у ерда 150 минг сўм кўрсатилганини аниқлаган.

Абдуллаев ҳибсга олинганида уни таниқли адвокат Муножат Парпиева ҳимоя қилмоқчи бўлганди. Бироқ журналистнинг хотини сабабини кўрсатмай Парпиеванинг хизматидан воз кечган. Ўшанда бу қарор босим остида қабул қилинган бўлса керак, деган фараз билдирилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги