16:49 msk, 22 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

ОТБ Ўзбекистонга энергетикани ривожлантиришга $450 млн ажратди

15.12.2017 17:14 msk

Фарғона

Талимаржон ИЭМ
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга $450 млн кредит ажратишни маъқуллади, дея хабар беради 13 декабрь куни Podrobno.Uz.

Кредит Талимаржон иссиқлик электр станциясида қўшимча генератор машиналарини ўрнатига қаратилади. Қуввати 850 дан 950 мегаватт бўлган бир нечта қўшимча буғда ишлайдиган газ турбиналарини сотиб олиш режалаштирилмоқда. Бунинг эвазига ИЭМ қуввати 2600 мегаваттггача, иссиқлик самарадорлиги эса 48% дан 51%гача ўсади.

Электр станциянинг қўшимча жиҳозлар билан замонавийлаштириш $860 млн га тушади. Лойиҳани молиялаштиришга ОТБдан ташқари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси розилик берди.

ОТБ кредит билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонга қайтарилмаслик шарти билан 2 млн доллар беради. Бу пуллар “Ўзбекэнерго” компаниясининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда электр энергетикада тарифлаш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилади.

Талимаржон ИЭС қурилиши 1984 йилда бошланган, бироқ СССР парчаланиб кетганидан кейин лойиҳа музлатиб қўйилди. Қурилиш 1998 йилда қайта бошланди, станциянинг биринчи энерггия блоки 2004 йил декабрида ишга туширилда. 2016 йил октябрда станцияда қуввати 450 мегаватт бўлган биринчи буғли газ генератори ишга туширилди, 2017 йил февралида эса яна шунақа қувватдаги битта, августда эса иккита генераторлар ишлаб кетди.

Шунга қарамай, Ўзбекистонга шу кунларда ҳам электр энергияси тақчиллиги кузатилмоқда. 2017 йил июлида мамлакатнинг деярли 60 фоиз аҳолиси электр таъминоти сифатидан норозиликларини билдиргандилар.

Шу билан бирга, 2018 йилдан бошлаб электр энергияси учун тўловларнинг янгича эгилувчан тизими жорий этилади. Энергияни тежаш мақсадида барча биноларни қуёш сув иситгичлари билан жиҳозлантириш режалаштирилмоқда. Ички ёритиш учун маҳаллий, энергия тежамкор лампочкалари ўрнатилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги