18:35 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилотининг фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди

14.12.2017 13:26 msk

Фарғона

Халқаро меҳнат ташкилотининг Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги №87 конвенция 2017 йил 12 декабрдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Конвенция 1948 йил 9 июлда Сан-Францискода қабул қилинган ҳамда 1950 йил 4 июлда кучга кирган. Унда айтилишича, ишчи-ходимлар ва иш берувчилар расмийлардан рухсат олмай ташкилотлар тузиш ҳуқуқига эга. Ушбу ташкилотлар ўз уставларини ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқариш, ўз вакилларини эркин танлаш, ўз аппаратини ва фаолиятини ташкил этиш, ўз ҳаракатлари дастурини шакллантириш ҳуқуқига эга. Уларни маъмурий тартибда тарқатиш ёки тақиқлаш мумкин эмас. Бундан ташқари, улар федерациялар ва конфедерациялар тузиш ёки борларига қўшилишлари мумкин. Давлат ҳокимият органлари ушбу ҳуқуқни чеклаш ёки унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилишга қодир бўлган ҳар қандай аралашувдан тийилишлари лозим. Миллий қонунчилик №87 конвенция томонидан кўзда тутилган кафолатларига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда уларни ҳеч қанақасига бузмайдиган ҳолатда қўлланиши керак.

Ўзбекистон Бирлашмалар эркинлии ва касаба уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияни 2016 йил октябрда имзолаган. Ҳужжат ҲМТ аъзосига нисбатан мазкур ҳужжат ратификация қилингани рўйхатга олинган санадан бошлаб 12 ойдан кейин кучга киради,

Айни пайтда Ўзбекистонда 14 та соҳа, 14 ҳудудий ва 37 мингдан зиёд бирламчи касаба уюшмаларини ўз таркибига олган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси фаолият юритмоқда. Уларда 6.2 млн аъзолари бор.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги