12:36 msk, 19 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик паралимпиячи сузувчилар БААда иккита олтин медални қўлга киритдилар

13.12.2017 12:28 msk

Фарғона

Мухаммад Абдулраимов ва Акбар Янгибоев. Sports.Uz сайтидан олинган фотосурат
Ўзбекистонлик спортчилар Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган сузиш, енгил атлетика ва пауэрлифтинг бўйича Ёшлар Параосиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда Sports.uz хабар беради.

Муҳаммад Абдураимовга 100 метр масофада баттерфляй усулида ҳамда Акбар Янгибоевга 100 метр масофада чалқанча сузишда олий пробадаги мукофотлар топширилди. Параўйинларда жами дунёнинг 30 та мамлакатидан 800 га яқин спортчилар иштирок этишмоқда. Мусобақалар 11 декабрдан 14 декабргача давом этади. Ўзбекистондан 17 нафар спортчи мусобақаларда қатнашяптилар.

Қайд этиш жоиз, 2013 йилда Малазияда ўтган Ёшлар Параосиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 12 та медаль – олтита олтин, тўртта кумуш ва иккита бронзани қўлга киритгандилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги