06:06 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Журналист Сид Янышев Тошкентликлар билан суҳбатлашгани учун милицияга олиб кетилди

13.12.2017 12:26 msk

Фергана

Мустақил журналист, Ўзбекистон фуқароси бўлган Сид Янишев Тошкент-Сити қуриладиган маҳаллалардаги бузилаётган уйлар эгалари билан суҳбатлашгани учун пойтахт милицияси ходимлари томонидан ушлаб кетилди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи бизга телефон орқали маълум қилди. Айни пайтда у Шайхонтоҳур тумани 61 милиция бўлимида тушунтириш хати ёзмоқда.

Сид Янышев. asiaterra.info сайтидан олинган фотосурат
Журналистга кўра, унга Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилаётган одамлар мурожаат қилиб, айни пайтда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёрдамида ўн кун ичида кўчириш билан таҳдид қилишаётгани тўғрисида шикоят қилишган. Сид Янышев маҳалла фуқароларидан шикоятларини диктофонга ёзиб олди ва бир нечта фотосуратлар олди.

“Мени аҳоли ўртасида ноқонуний ташвиқот олиб боришда айблашмоқчи. Қанақа ташвиқот? Ҳеч қанақа ташвиқот қилмадим, ўзимнинг журналистик вазифамни бажардим, холос. Ҳеч қандай қонунга зид ҳаракат қилганим йўқ”, - деди Сид “Фарғона” агнентлигига шарҳ бера туриб.

Эслатиб ўтамиз, ушбу даҳада 2020-21 йилларда Ўзбекистон учун ўзига хос ишбилармонлик маркази - Tashkent City қурилиши керак. Қурилишнни назорат қилишни шахсан президент Шавкат Мирзиёев ўз зиммасига олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги