15:47 msk, 18 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Истанбулдаги тунги клубни ўққа тутган Машариповнинг суди бошланди

12.12.2017 21:48 msk

Фарғона

Истанбулда 11 декабрь куни деярли бир йил олдин Reina тунги клубда содир этилган теракт иши бўйича суд мажлиси бошланди. Daily Sabah хабар беришича, судланувчилар курсисига 57 киши – жумладан, терактнинг бевосита ижрочиси, ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов ўтқазилган.


Абдулқодир Машарипов. Фото Hurriet

Свобода радиоси маълумотига кўра, процесс кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида ўтади.

Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси беришлари мумкин. Олдинроқ Истанбул прокуратураси “Террочилик фаолиятда иштирок” учун Туркия Жиноят кодексига мувофиқ 7,5 йилдан 15 йилгача қамоқ, қасддан 79 та одамни ўлдиришга уриниш – 1540 йилдан 2370 йилгача озодлкдан маҳрум этиш ва яна ўқотар қуролни қонунга хилоф тарзда сақлагани учун 7,5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини олиш мумкинлигини маълум қилган, дея хабар беради “Анадўлу”.

Судланувчилар қаторида Машариповнинг хотини Зарина Нуруллаева ҳам бор. У жиноятчининг шериги сифатида худди шунақа жазо олиши мумкин.

Истанбулдаги энг гавжум Reina тунги клубига ҳужум 2016 йилнинг 31 декабрида содир этилган. Автомат билан қуролланган Машарипов 700 дан зиёд одамлари бор клубга эшик олдида қўриқчилик қилиб турган полициячини отиб ташлаб кирган ва оламонга қарата ўт очган. Жами 39 киши ҳалок бўлди, 69 нафари яраланди. Теракт учун масъулиятни Ислом давлати ташкилоти ўз зиммасига олди.

Полиция аниқлашича, Машарипов тунги клубга кириб у ердаги одамларга қарата 180 та ўқ отган. Шундан кейин ошхонага ўтиб, 13 дақиқа ичида кийимини алмаштирган ва ваҳимада қочаётган одамлар билан бирга бинони тарк этган. Уни 17 январь куни қўлга олдилар. У айбига иқрор бўлди, бармоқ излари мос келди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги