GM Uzbekistan ребрендингдан сўнг Россия бозоридаги ўз позицияларини кескин тарзда яхшилади

Шу йилнинг ноябрида 1831 та GM Uzbekistan маҳсулотлари сотилган, ҳолбуки ўтган йилнинг шу ойида 420 та машина сотилган, холос. Шундай қилиб, бир ой ичида Россия Федерациясида ўзбек машиналарини сотиш 336%, бир йилда эса 889 фоизга ўсди. Россия автомобиль бозоридаги ўзбек автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг улуши айни пайтда 0,9 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2012 йилда 88 мингта ўзбек машиналарини сотиб олган. 2013 йилда бу кўрсаткич 60 мингтага тушиб кетган. 2014 йилда GM Uzbekistan Россияда 37,7 мингта, 2015 йилда – 20, 4 мингта машина сотган.
2015 йилда GM Uzbekistan ребрендинг ўтказди ва чет элга “Равон” русумли автомобилларни чиқаришини эълон қилди. Ушбу русумидаги автомашиналар 2016 йилдан сотила бошланди. Биринчи ойда РФда бор-йўғи 237 та машина сотилди. Ушбу кўрсаткич аста секин ўса бошлади.