18:02 msk, 17 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Дон бўйидаги Ростовда Ўзбекистон бош консуллиги очилади

12.12.2017 21:45 msk

Фарғона

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси биноси. Расмий сайтдан олинган фотоcурат
Дон соҳилидаги Ростовда Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси очилади. Бу ҳақдаги фармойишни бош вазир Дмитрий Медведев имзолади. Ҳужжат матнида айтилишча, янги дипломатик ваколатхонанинг очилиши “Ўзбекистон фуқароларига, шу жумладан, меҳнат муҳожирларига консуллик хизмат кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифатини оширишга кўмак беради”.

Олдинроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Ростов-Донда консулхона очишга рухсат сўраб Россия раҳбариятининг расмий розилигини сўраганди. Имзоланган фармойишга кўра, Ростовдаги бош консулхонаЖанубий ва Шимолий Кавказ федерал округи таркибига кирувчи Федерация субъектларига қарайди.

Шу йилнининг августида Россия ҳукумати Қозонда ва Владивостокда Ўзбекистон бош консуллигини очиш бўйича қарор қабул қилганди. Шунингдек, Санкт-Петербург ва Екатеринбургда консулхоналарнинг очилиши кутилмоқда.

Сўнгги кунларгача Россияда бор-йўғи иккита консулхона фаолият юритган – биттаси Москвада ва бошқаси Новосибирскда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги