12:33 msk, 19 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Марказий Осиё мамлакатлари АҚШ ўрнига Афғонистон билан бирга С5+1 форматида йиғилиш ўтказадилар

12.12.2017 21:44 msk

Фарғона

Марказий Осиё мамлакатлари муҳим минтақавий масалаларни Афғонистон билан бирга янги “Марказий Осиё мамлакатлари - Афғонистон” форматида муҳокама қиладиган бўлдилар. Бу ҳақда 11 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш тўғрисидаги қарор Ашхабод шаҳрида ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида қабул қилинди. Учрашувни БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ (МОПДММ) ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси (БМТАКМ) кўмаги билан ташкил этди.

Учрашувда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга яқинда бўлиб ўтган ташрифининг самарали якунлари тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилди.

C5+1 номи 2015 йилдан бошлаб Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг АҚШ билан ҳамкорлигини таърифлаш учун қўллана бошлаган. Биринчи C5+1 учрашуви 2015 йилда Самарқандда ўтган. 2016 йил августида эса Вашингтон шаҳрида иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Ўшанда таҳлилчилар ҳамкорликнинг асосий мақсади – қўшни Афғонистонда вазиятни изга солиш, дея тахмин қилгандилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги