01:04 msk, 23 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик бадиий гамнастикачи қизлар Амирликларда ўтган турнирда 23 та медални қўлга киритдилар

12.12.2017 09:05 msk

Фарғона

Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Дубайдаги мусобақаларда. Ўзбекистон Гимнастика федерацияси матбуот хизмати фотоси
Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган 2nd Dubai International Rhythmic Gymnastics DuGym Cup 2017 турнирида 9 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза – жами 23 та медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда Sports.uz хабар берди.

Тахмина Икрамова кўпкураш, обруч, тўп, чўқмор ва лента билан машқларда 5 та олтин медални қўлга киритди; олти ёшли Орнелла Бикмаева ҳам олтин медалга сазавор бўлди; Ясмина Ҳасанова предметсиз машқларда олтин ҳамда кўпкураш ва скакалкада бронза медалларни ютиб олди. Сабина Ташкенбаева тўп билан машқларда олтин медални ҳамда кўпкураш ва лента билан машқларда 2 та кумуш, шунингдек, обруч ва тўпда иккита бронза медаларини қўлга киритди. Скакалкада кумуш медални Мишель Нестерова; Регина Ўзбекова кўпкурашда, чўқмор, обручда кумуш медаллар ва лентада бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, тўп ва лента билан машқларда учинчи ўринларни Самира Бакаева ва Фарзона Усманова қўлга киритдилар. Гимнастикачи қизлар гуруҳ машқларида ҳам ғалаба қозондилар.

Мусобақаларда дунёнинг 21 та мамлакатидан 286 нафар спортчи қизлар иштирок этдилар. Турнир Al Manara Sports Hall спорт клубида Дубай Спорт кенгаши ҳомийлиги остида ўтди.

Қайд этиш жоиз, 2016 году Dubai International Rhythmic Gymnastics DuGym Cup мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритгандилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги