22:29 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россияликлар ишончини қозона олмаган МДҲ раҳбарлари орасида Порошенко, Раҳмон ва Мирзиеёв етакчилик қилишмоқда

06.12.2017 17:13 msk

Фарғона

Россияликларнинг аксарият кўпчилиги Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевга ишонмайдилар
МДҲ мамлакатлари президентлари орасида россияликларнинг ишончини энг кўп қозонгани Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко (62%) ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбаев бўлади (56%). Россияликларнинг бор-йўғи 3 фоизи Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмонга ва 1 фоизи Пётр Порошенкога ишонч билдирдилар. Бошқа давлатлар раҳбарларига 4% дан 12% гача россияликлар ишонч билдирдилар. Шу жумладан, Албмазбек Атамбаевга – 5% (сўров шу йилнинг ноябрь ўртасида, Қирғизистоннинг янги президенти Сўўронбай Жээнбеков лавозимга киришмасидан олдин ўтказилган), Гурбангули Бердимухаммедовга – 4% россияликлар ишонадилар. Бу маълумотлар “Постсовет майдонидаги Россиянинг шериклари” дея аталувчи Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) томонидан ҳар йили ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижасида олинган.

Россияликларга МДҲ мамлакатларининг муваффақиятга эришуви даражасини қандай баҳолашлари, улардан қайси бирини Россияга шерик сифатида кўришни исташлари, қайси мамлакатда русийзабон аҳолининг ҳуқууқлари кўпроқ таъминлангани, давлат раҳбарларидан қайси бирига кўпроқ ишонишлари тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф этилди.

Белоруссия ва Қозоғистон МДҲ мамлакатлари орасида россияликлар учун энг катта муваффақиятга эришган, ишончли шерик сифатида кўрилмоқда. Мисол учун, респондентлардан 60 фоизи Белоруссияни энг яхши натижаларга эришган ва барқарор давлат деб баҳо бердилар (2016 йилда бу кўрсаткич 68%), Қозоғистон – 41% (2016 йилда – 51%). Биринчи бешликка Арманистон (16%), Озарбайжон (14%) ва Грузия (10%) кирган.

Россияликлар жаҳон аренасида (МДҲ мамлакатлари орасидан) ўзлари учун асосий шерик сифатида кўраётган Беларусь (64%) ва Қозоғистонни (57% тарихий максимум) кўрсатишмоқда. Русийзабон аҳолининг ҳуқуқлари таъминоти бўйича ҳам Белорусь (66%) ва Қозоғистон (38%) етакчилик қилишмоқда. Бошқа мамлакатларанча орқада қолиб кетишган: Арманистон (11%), Озарбайжон (6%), Молдова (6%), Грузия (6%) Қирғизистон (5%), Ўзбекистон (5%), Тожикистон (4%), Туркманистон (2%).

Ижтимоий сўров Россиянинг турли вилоятларидаги 1200 респондентлар орасида телефон орқали ўтказилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги