22:21 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Путин Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш тартибини тасдиқлади

06.12.2017 17:11 msk

Фарғона

Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантларини уюшган тартибда сафарбар қилишни назарда тутувчи Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги битимнинг ратификация қилиниши тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Россия Федерацияси раҳбарининг расмий сайтида 5 декабрь куни хабар берилди.

2017 йил апрелида имзоланган битимга Россиядаги мавжуд вакансиялар махсус ахборот тизимларида жойлаштиришни кўзда тутади. Тизим Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги ва Аҳоли бандлиги федерал хизмати томонидан тўлдириб борилади. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик юртдошларини мавжуд вакансиялар тўғрисида хабардор қилиб боради ва номзодларни танлайди.

Ишга жойлашиш дастурида иштирок этиш учун ҳар бир хоҳловчи Россия Таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган схема бўйича имтихонлар топширади. Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик номзодларга ушбу имтиҳонларга тайёрланишга ёрдам беради ҳамда номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади. Ўзбекистон ИИВ ўз навбатида номзод қидирувда эмаслигини, судланганлиги ва ўзига оид маълумотларни аниқлайди. Ҳар ҳолда, Россияда ҳам жиноят саналадиган жиноятлар эътиборга олинади (яъни, мисол учун, гомосексуализм учун судланганларга дастурда иштирок этишига тўсиқ йўқ).

Мигрантларни Россияга жўнатиш ҳам уюшган ҳолда амалга оширилади, иш берувчи ишчиларни турар жой билан таъминлаши шарт бўлади. Россияга келган номзодни фақат бир неча сабабларга кўра рад этиш мумкин бўлади. Мисол учун, россиялик мутахассисларда такрорий тиббий кўрикдан ўтмаганлар; Россия қонунчилигини бузганлар; шунингдек, Россияда бўлиш муддати ниҳоясига етганлар ишга қабул қилинмайди. Бунақа мигрантларни ватанига қайтариш Ўзбекистон расмийлари зиммасига юкланади. Агар номзодни иш берувчининг айби билан ишга олмасалар, унга компенсация тўланади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги бу битимнинг муддати чегараланмаган. Бироқ томонларни ҳар бири истаган фурсатда битимни бекор қилинишини талаб қилиш мумкин. Бунақа ҳолатда дипломатик канал орқали огоҳлантириш олинган пайтдан ярим йил ўтгач битим бекор бўлади.

Яқин кунлар ичида Ўзбекистонда расмийларнинг рухсатисиз чет элга ишлагани чиқиш имконияти қолмаслиги эҳтимоли мавжуд. “Sputnik Узбекистан” нашри 5 декабрь куни хабар беришича, Меҳнат вазирлиги мигрантларнинг чет элга ишлагани чиқиб кетишидан олдин бу ҳақда расмийларни огоҳлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқарган. Рекрутинг ташкилоти орқали ишга жойлашган тақдирда бўлажак мигрантлар билан намунали шартнома тузилади. Бунақа шартнома тўғрисидаги маълумот ҳам расмийларги топширилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги