22:23 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон далалари узра Россияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дронлар парвоз қилади

06.12.2017 01:01 msk

Фарғона

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида Россияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дронлардан фойдаланишга бошлайдилар. Улар далалар узра парвоз қилиб қишлоқ хўжалиги экинлари майдонининг катталиги ва аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар. Бу картографик материалларни ўз вақтида янгилаш ва аграномлар ишини тўғрилаб туришга имконият беради, дея изоҳ беради “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг матбуот хизмати.


БАС “Птеро G1”. Фото Ptero.Ru

Дронларни холдинг таркибида тузилган “Учувчисиз технологиялар” ихтисослашган компанияси эксплуатация қилади. Шу кунларда унинг мутахассислари Россияда БАС “Птеро G1” учувчисиз авиация тизимларида (БАС - беспилотные авиационные системы) малака ошириш курсларини тамомлаб келдилар. Биринчи БАСлар Ўзбекистонга жорий йилнинг декабрида етказиб берилади.

Кейинчалик дронлардан сув ва ўрмон хўжаликлари, нефть ва газ соҳаси ҳамда қурилиш, экология, саноат ва энергетика инфратузилмаларининг аҳволини мониторинг қилишда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда “ҳаво кемаларининг хавфсиз парвозини таъминлаш ҳамда мамлакат осмонидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида” аҳолига учувчисиз парвоз аппаратларини мамлакатга олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш таъқиқлаб қўйилганди. Одамларни ҳатто ўйинчоқ дронлар учун ҳам жаримага торта бошладилар. Бироқ 2016 йил августида Ўзбекистон ҳукумати ўйинчоқ дронлардан фойдаланиш учун рухсат олмаса ҳам бўлаверади деган қарор чиқарди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги