22:22 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда 30 кунлик ягона туризм визаси жорий этилди

05.12.2017 09:51 msk

Фергана

Ўзбекистонда муддати 30 кун бўлган ягона туризм визаси жорий этилади, илгари бу муддат 7-15 кунлик эди, дея хабар беради Тошкентдаги UzReport агентлиги Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таянган ҳолда.


Тошкентдаги саёҳатчиларга хизмат кўрсатувчи автобус. © Фото Евгений Чубко/Фарғона

Қўмитадагилар билдиришича, виза қонунчилигидаги ўзгаришлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 4 декабрда имзолаган ПҚ-3423 қарори билан тасдиқланган. Илгари Ўзбекистонга келаётган саёҳатчилар визаларини 7 ёки 15 кун муддатга олишлари мумкин эди. Агар қайсидир сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этиш кечиктирилса, улар визани узайтириш процедурасидан ўтишларига тўғри келарди. 30 кунлик визаларнинг жорий этилиши бунақанги ҳолатларни анчага камайтира олади деб айтса бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга якка тартибда ташриф қилувчи чет эллик туристларга визани расмийлаштириш хизмат ҳақи 60 доллардан 40 долларгача пасайтирилди. Гуруҳ визасини расмийлаштириш учун илгари камида 10 киши тўпланиши керак эди, жорий қилинган ўзгартиришларга биноан эндиликда 5 кишини битта гуруҳ қилиб расмийлаштириш мумкин бўлиб қолди.

Айни пайтда Ўзбекистонда чет эллик саёҳатчиларни жалб этиш бўйича кенг кўламли кампания олиб борилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги