22:19 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда кўп функцияли миграция марказлари тузилади

04.12.2017 18:00 msk

Фарғона

Фото © РИА Новости
.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қошида Меҳнаткаш мигрантларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий кўмак жамғармаси тузилади. Жамғарма Ўзбекистон фуқароларини чет элларда ҳамда ватанга қайтганларида ишга жойлашишига кўмак беришни ўз олдига вазифа қилиб олган. Шунингдек, меҳнат жараёни давомида қийин аҳволга тушиб қолган меҳнат мигранларига ёрдам бериш кўзда тутилади. Бундан ташқари, Жамғарма Агентликнинг хорижий мамлакатларда ўз ваколатхоналарини, республика вилоятларида филиалларини ҳамда Қорақалпоғистонда, Тошкент шаҳрида ва вилоятларда кўп функцияли миграция сервис марказларининг ташкил этилишини молиялаштиради. Жамғармани ташкил этиш “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” қонуни лойиҳасида кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш бўйича портали Regulation.gov сайтига қўйилган.

Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг деярли 32 мллионли аҳолисидан 3 миллионга яқини (меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли учдан бири) иш излаб мамлакатдан чиқиб кетган. Улардан деярли 1.7 миллиони Россияда, 17 минг киши – Жанубий Кореяда. 2016 йилда Россиядан Ўзбекистонга 2.741 млрд доллар пул жўнатмалари ўтказилди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2013 йилда 6.629 млрд долларни ташкил этганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги