22:25 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда ишбилармонлик авиациясини ташкил этишга топшириқ берди

04.12.2017 17:59 msk

Фарғона

Ўзбекистонда ишбилармонлик авиацияси ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат президенти сайтида маълум қилинган бўлиб, Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни тегишли топшириқларни берди.

Давлат раҳбари Тошкентда (Тошкент-Восточний аэродроми базасида) қурилаётган янги аэропорт лойиҳаси билан таниша туриб бизнес-авиация мавзусини кўтарди. Мирзиёевга кўра, Марказий Осиё минтақасидаги биринчи ва ягона бўлган ишбилармонлик авиацяси якка тартибдаги ҳамда корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларини кўрсатиш, авиация техникасига ёрдам бериш, уларни эксплуатация қилиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади

«Ишбилармонлик авиацияси тадбиркорлар учун янги имкониятлар, қулайликлар яратади», - дея қайд этди президент. Қурилиш ишларини 2019 йил сўнгига қадар якунлаш режалаштирилган. Янги лойиҳа хорижлик инвесторлар қатори ўзбекистонлик ишбилармон доира вакилларига ҳам маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш, ўзаро бизнес-шериклар топишда катта ўрнига эга бўлади.

Ўзбекистонда айни пайтда парвозларни 1992 йилда президент Ислом Каримовнинг фармонига асосан тузилган “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Миллий авиакомпанияси амалга ошириб келади, холос. У советлар “Аэрофлот”ининг функциялари ва моддий базасига ворис бўлиб қолди. 1993 йилда компания паркига биринчи Airbus, 1996 йилда эса биринчи Boeing кириб келди ва ўшандан бери мунтазам равишда янги техника билан бойитиб келинмоқда. Ҳозирги кунда авиакомпания паркида 31 та самолёт дунёнинг 40 та мамлакатларига мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги