22:25 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон армиясига таомни тижоратчилар етказиб беради

04.12.2017 08:04 msk

Фергана

Мудофаа вазирлиги бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланиши аутсорсинг асосида, яъни умумий овқатланиш корхоналарини жалб этган ҳолда ташкил этилади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 24 ноябрь куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиши сифатини тубдан яхшилаш тўғрисидаги қабул қилинган қарори 28 ноябрдан бошлаб кучга кирди.


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги сайтидан олинган фотосурат

Хизматлар учун тўловлар Мудофаа вазирлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган ҳақиқий ўртача бозор нархлари бўйича ўрнатилади. Мазкур нархларнинг чекланган меъёрлари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан тақдим этилади. Аутсорсерлар хизматлари учун устамалар 20 фоиздан ошмаслиги ва барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг ойлик маошлари, транспорт ва бошқа хизматлар) ўз ичига олиши лозим, дейилади қарорда.

Озиқ-овқат сифати ва хилма-хиллиги бўйича талаблар устидан назорат вилоятлар ва пойтахт ҳокимлари томонидан ҳарбий қисмларга ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади. Ҳокимлар аутсорсерларга фермер хўжаликлари билан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда тўғридан-тўғри шартномаларни тузишда ҳам кўмак кўрсатадилар.

Мазкур тизим биринчи навбатда сафарбарлик чақируви резервлари батальонлари, ҳарбий таълим ва даволаш муассасаларида жорий этилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги