22:24 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент милицияси давомли бесоқолвозлик алоқаси тўғрисидаги ишни очиб ташлади

04.12.2017 08:02 msk

Фергана

Тошкент туманлари харитаси
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир-бири билан жинсий алоқада бўлган вилоятлик икки нафар эркакни қўлга олишди, дея хабар беради UzNews. Улар Ўзбекистон Житноят кодексининг 120 моддаси бўйича 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

В UzNews.uz мухбирига Юнусобод тумани ИИБда берилган маълумотга кўра, 1994 ва 1988 йилда туғилган эркаклар жорий йилнинг 3 сентябрь санасида танишиб, ижара уйда бирга яшашни бошлашган. Тергов давомида аниқланишича, улар Мирзо-Улуғбек туманида ижарага олинган уйда жинсий алоқада бўлиб келишган.

Суд-тиббий экспертизаси натижасида, эркакларнинг бирининг орқа тарафида бир неча маротаба жинсий алоқада бўлганлигини асословчи белгилар борлиги маълум бўлган. Фуқаронинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Бу хабарда тушунарсиз қолаётган нарса – жиноятчилар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида истиқомат қилган бўлсалар, нега уларнинг қўлган олиниши ва экспертиза тўғрисидаги маълумотларни Юнусобод ТИИБ тақдим этмоқда?

Айни пайтда дунёнинг 73 та мамлакатида гомосексуал алоқалар жиноят саналади, уларнинг 45 тасида гомосексуализмга қарши қонунчилик аёлларга нисбатан ҳам қўлланади. Собиқ СССР майдонида бесоқолбозлик Ўзбекистон ва Туркманистонда қонун томонидан таъқиб этилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги