22:18 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Бобомурод Абдуллаевнинг адвокатларидан бири уни ҳимоя қилмайдиган бўлди

04.12.2017 08:01 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев
Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовузда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг адвокатларидан бири Тўлқин Орифжонов соғлиғи туфайли уни ҳимоя қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) раҳбари Сурат Икрамовнинг “Фарғона” агентлигига юборган хабарномасида сўз юритилмоқда.

Орифжонов – шу йилнинг сентябрь охирида қўлга олинган Абдуллаевнинг олдига кириб мижози билан учраша олган ягона адвокат бўлади. Олдин хабар берилганидек, адвокат 14 ноябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати тергов изоляторига кириб, Абдуллаев билан деярли бир соат давомида гаплаша олганди. Ўшанда, суҳбат давомида Абдуллаев ҳеч қанақа шикоятлари йўқлигини айтганди.

Абдуллаевнинг бошқа адвокатлари – Сергей Майоров ва Муножот Парпиеванинг мижози билан кўришишга уринишлари шу кунгача натижа бергани йўқ.

44 ёшли Бобомурод Абдуллаев Уруш ва тинчликни ёритиш бўйича институтнинг мухбири бўлиб ишлаган, Internews лойиҳаларида иштирок этган, кейинчалик расмийлар томонидан ёпиб қўйилган “Ozod Ovoz” сайтида мақолалари билан чиқиб турган. Журналист сўнгги пайтларда “Фарғона” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги